MOHIM COSMETICS КОМПАНИЯСИГА СОТУВ ОПЕРАТОРИ КЕРАК!
MOHIM Cosmetics жамоасига телефон орқали маҳсулот сотишга қизиқадиган, фаол ва натижага интилувчан оператор таклиф қиламиз.
? Иш жойи: Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, 24-квартал, 39-уй.
? Ойлик даромад: 3 000 000 – 5 000 000 сўм!
Маош тизими:
Фикс маош: 150$.
Қўшимча KPI ва сотувдан бонус.
Даромад сотув натижасига қараб ошади.
? Иш графиги:
Иш кунлари: 6/1 (ҳафтасига 6 кун).
Иш вақти: 10:00 дан 19:00 гача.
Тушлик: 13:00 дан 14:00 гача.
Ҳафтасига 1 кун дам олиш.
? Ўқитиш ва синов жараёни:
Иш бошлашдан олдин 1 ҳафталик ўқитиш ва синов жараёни.
Ўқитиш даврида маҳсулотлар, сотув техникаси ва amoCRM билан ишлаш ўргатилади.
Ушбу дастлабки ўқитиш даври учун ҳақ тўланмайди.
Синовдан муваффақиятли ўтган номзод доимий ишга қабул қилинади.
Асосий вазифалар:
Instagram рекламаси орқали келган мижозларга қўнғироқ қилиш.
Мижозларнинг эҳтиёжини аниқлаш.
MOHIM Cosmetics маҳсулотларини таништириш ва сотиш.
Мижозларга индивидуал косметика тўпламларини таклиф қилиш.
Қайта алоқа ўрнатиш ва буюртмаларни расмийлаштириш.
amoCRM тизимида ишлаш.
Номзодга талаблар:
Ўзбек тилида равон ва ишончли гапира олиш.
Хушмуомала ва киришимли бўлиш.
Сотувга қизиқиш ва натижа учун ишлаш.
Масъулиятли, интизомли ва фаол бўлиш.
Сотув ёки call-марказ соҳасида тажриба бўлиши устунлик беради.
Биз таклиф қиламиз:
Доимий иш жойи.
Тайёр мижозлар базаси.
Маҳсулотлар ва сотув бўйича ўргатиш.
Фикс маош + KPI бонус.
Профессионал ўсиш ва даромадни ошириш имконияти.
? Ишга қабул қилиш суҳбат ва амалий синов асосида.
MOHIM Cosmetics — биргаликда ўсиш ва натижага эришиш жамоаси!